Манба: Фаластин ва Исроил Ғазода сулҳ тузишга келишиб олдилар
Ғазо сектори ва Исроил расмийлари маҳаллий вақт билан соат 20:00да кучга кирадиган сулҳ бўйича келишиб олди.
Бу ҳақда Фаластин расмийсига таяниб, Reuters хабар бермоқда.
“Ғазодаги сулҳ маҳаллий вақт билан 20:00'дан кучга киради", дейилади агентлик баёнотида.
Бироқ, бу маълумотнинг расмий тасдиғи ҳозирча йўқ.
Аввалроқ Исроил армияси Ғазо секторидаги туннелга ҳужум қилгани хабар қилинганди.
5 август куни Исроил "Тонг' операциясини эълон қилди. Исроил ва анклав ўртасидаги 80 километрлик чегарада фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).