Шотландияга янги етакчи келди

Шотландияга янги етакчи келди

Собиқ молия канцлери Жон Свинни Шотландия парламенти аъзолари овоз берганидан сўнг Шотландиянинг еттинчи биринчи вазири бўлди, деб ёзади STV. Собиқ молия вазири ўтган ҳафта истеъфога чиққан Ҳамза Юсуфнинг ўрнини эгаллади.

Душанба куни у Шотландия миллий партияси раҳбари бўлди. Свинни тез орада ўз кабинети таркибини эълон қилиши кутилмоқда.

Свинни 64 депутат, унинг энг яқин рақиби Шотландия консерватив партияси етакчиси Дуглас Росс эса 31 депутат томонидан қўллаб-қувватланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!