Украинада президентга суиқасд уюштиришни режалаштирган шахслар ҳибсга олинди — Украина Хавфсизлик хизмати

Украинада президентга суиқасд уюштиришни режалаштирган шахслар ҳибсга олинди — Украина Хавфсизлик хизмати

Украинада Россия махсус хизматларининг кўрсатмалари билан Президент Володимир Зеленский, Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюк, Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов ва бошқа юқори лавозимли амалдорларга суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўраётган бир неча шахс қўлга олинди.

“Страна” нашрининг ёзишича, қўлга олинганлар орасида Украина Хавфсизлик хизматининг икки нафар полковниклари ҳам бор.

"Терактнинг потенциал ижрочиси ва Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходими ўртасидаги суҳбатлар ёзиб олинган", дейилади Украина Xавфсизлик хизмати баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!