Исроил армияси Ғазонинг Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан ҳужум бошлади

Исроил армияси Ғазонинг Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан ҳужум бошлади

Исроил армияси блокададаги Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан ҳужум бошлади.

Армия маълумотларига кўра, 162-дивизия ва 401-зирҳли бригада шарқий Рафаҳдаги бўлинмаларни қўллаб-қувватламоқда.

Ҳарбийлар Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегарадаги Рафаҳ назорат пункти устидан назорат ўрнатди, дейилади хабарда.

Миср ҳудудидан 3,5 км узоқликдаги Ғазо томонидаги назорат-ўтказиш пунктининг бир қисми тўлиқ Исроил ҳарбийлари томонидан назорат қилинади.

Шунингдек, Исроил 1,5 миллион киши бошпана топган Рафаҳдаги 50 дан ортиқ нуқтага ҳаво ҳужумларини уюштиргани хабар қилинган. Ҳужумларда 20 фаластинлик ҳалок бўлди.

Рафаҳ назорат пункти яқинидаги баъзи бинолар ракета билан урилган. Артиллерия бўлинмалари нафақат Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти, балки Керем Абу Салим назорат пункти яқинидаги ҳудудларни ҳам ўққа тутди.

Ҳамасга яқин экани маълум бўлган Эл-Акса телеканали ҳам Ғазо сектори чегаралари ичида жойлашган Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти ҳудудининг бир қисми кучли ўққа тутилганини хабар қилди.

Гувоҳларнинг Анадолу агентлигига айтишича, Исроил ҳаво кучлари назорат-ўтказиш пункти яқинидаги ҳудудларга зарбалар берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!