Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари оқланди

Судда жабрланувчи деб топилган шахслар қурилиш ишларига ўз хоҳиши билан боргани, марҳум томонидан уларга нисбатан босим ўтказилмагани ва зарар етказилмаганини билдирган.

Қорақалпоғистонда “Nukus city” барпо этилади

“Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–393-сон, 05.11.2026 й.) қабул қилинди.

Тўрткўлда 2 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида Тўрткўл туманида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Қорақалпоғистонда 250 кишининг картасидан 3 млрд сўмга яқин пул ўғирланган

Дастлабки маълумотларга кўра, 250 нафар фуқарога қарийб 3 млрд сўм зарар етказилган.

Қорақалпоғистонда 32 млрд сўмлик давлат харидларида 800 дан ортиқ қонунбузилиши аниқланди

Рақобат қўмитасига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган 345 та танлов савдоси таҳлил қилинганда, уларнинг 317 тасида рақобатга зид ҳолатлар фош этилган.

Президент ўзи билан учрашишни истаган қорақалпоғистонлик болага мактуб йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида ижтимоий тармоқларда тарқалган Муҳаммадали исмли болакайнинг мурожаатини кўриб, унга миннатдорлик мактубини йўллади. Бола видеомурожаатида давлат раҳбари билан учрашишни исташини айтган.

Қорақалпоғистонга келаси йили $5 млрд инвестиция жалб қилинади

Оилавий тадбиркорлик кредитлари ставкаси 17,5 фоиздан 12 фоизга туширилади

Аманбай Оринбаевга генерал-майор унвони берилди

Келгуси йили Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини мамлакатимизда муносиб нишонлаш таклифи билдирилди.

Тошкент – Нукус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади

Қатнов ​келаси йил март ойидан йўлга қўйилиб, сафар вақти 16 соатдан 7 соатга қисқаради

Оролбўйида тиббиёт кадрлари малакасини ошириш учун замонавий имкониятлар яратилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси фаолияти билан танишди.

Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли даромадини ошириш борасидаги ишлар кўздан кечирилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида Нукус туманидаги Дийқан арна маҳалласида бўлиб, аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шавкат Мирзиёев “Кегейли барака наслли парранда” корхонаси фаолияти билан ҳам танишди

Мазкур йирик корхона Президентимизнинг 2024 йил 28 июндаги паррандачилик соҳасини қўллаб-қувватлашга доир қарори асосида ташкил этилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 7,8 миллион долларни ташкил этади. 21 гектар майдонни эгаллаган корхона ишга тушиши билан 70 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди.