Арманистон бош вазири: Озарбайжон билан ноябргача тинчлик шартномаси тузилиши мумкин

Арманистон бош вазири: Озарбайжон билан ноябргача тинчлик шартномаси тузилиши мумкин

Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномаси ноябргача тузилиши мумкин.

Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Арманистон ноябрь ойигача Озарбайжон билан ҳаммага маълум тамойиллар доирасида тинчлик шартномасини имзолашга тайёр.

Арманистон бош вазири, шунингдек, икки давлат ташқи ишлар вазирларининг Олмаотада бўлиб ўтадиган учрашуви якунлари бўйича тараққиётга умид қилмоқда.

Пашинян, шунингдек, 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган тадбирларда иштирок этмаслигини айтди. Бош вазир мамлакат раҳбарининг ҳар йили Ғалаба парадида иштирок этишини ғалати деб билишини таъкидлади.

«Сизнингча, Арманистон раҳбари ҳар йили 9 май куни бўлиб ўтадиган парадда қатнашиши ғалати бўлмасмиди?» деб сиёсатчининг сўзларидан иқтибос келтиради

«Ўтган йили 9 май куни Москвада бўлиб ўтган тадбирларда қатнашганман ва ҳар йили қатнашиш шарт эмас деб ўйлайман. Ҳар йили Арманистон ёки бирон бир давлат раҳбари қатнашган бундай амалиёт эсимда йўқ», — дея қўшимча қилди Бош вазир.

Худди шу матбуот анжуманида у 8 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей саммитида қатнашиш ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага боришини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!