Ўзбекистонда автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган йиғим миқдори пасайтирилди

Ўзбекистонда автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган йиғим миқдори пасайтирилди

Ички ишлар вазирининг автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалар)ни рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўлов ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи буйруғи қабул қилинди.

Ўзгартиришларга мувофиқ, автомототранспорт воситалари, электромобиллар, автомототранспорт воситалари ва тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш ставкаси эндиликда БҲМнинг 10 фоизини (34 минг сўм) ташкил этади.

Апрель ойидан бошлаб автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғимлар кескин деярли 68 баробарга оширилганди. Электромобильлар, автомототранспорт воситалари ва тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғим БҲМнинг 1,5 баравари (510 минг сўм), бошқа автомобиллар учун эса БҲМнинг 6,84 баравари (2 миллион 325 минг сўм) тўланиши керак эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!