Руслар Украинага жуда кучли бомба ташлади

Руслар Украинага жуда кучли бомба ташлади

Россия Аэрокосмик кучлари Харков вилоятининг Моначиновка шаҳрида Украина Қуролли кучларига қарши зилзила таъсирига эга ўта кучли бомба ишлатди, деб хабар бермоқда Украина ОАВлари.

«Атрофдаги ҳамма нарса ларзага келди, худди зилзила бошлангандек. Бир зарбада бутун бир кўча вайрон бўлди. Бизга қарши бундай кучли қуроллар биринчи марта қўлланилди.

Улар эриша олган ягона нарса бу деҳқонларнинг уйларини вайрон қилиш ва 88 ёшли аёлни ўлдириш эди. Зарбадан сўнг унинг жасади вайроналар остидан чиқарилди», — деди Харков вилояти полицияси тергов бўлими бошлиғи Сергей Болвинов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!