2023 йилда 19 мингга яқин россиялик Европа Иттифоқи давлатларидан бошпана сўраган, бу этти йиллик рекорддир — “Верстка”

A A A
2023 йилда 19 мингга яқин россиялик Европа Иттифоқи давлатларидан бошпана сўраган, бу этти йиллик рекорддир — “Верстка”

Россияликларнинг кўпчилиги Германиядан бошпана сўраган - 7655 та ариза. Иккинчи ўринни Франция эгаллади. 4125 нафар Россия фуқароси бошпана сўраб Франция расмийларига мурожаат қилган. 1615 нафар россиялик Испаниядан бошпана сўраб мурожаат қилган.

Нашрнинг қайд этишича, 2023 йилда россияликлардан тушган жами аризалар сони сўнгги етти йилдаги рекорд кўрсаткич бўлган. Бундан аввалги юқори кўрсаткич 2016 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда 22 930 нафар Россия фуқароси Европа Иттифоқи давлатларидан бошпана сўраган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!