"ПСЖ" - "Боруссия Дортмунд" учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?

"ПСЖ" - "Боруссия Дортмунд" учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс “ПСЖ”га қарши (1:0) Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб учрашувида энг яхши футболчи деб топилди. Бу учрашувда у ягона голни урди.

"Зарбаларни блоклаш, гол, узатмаларда аниқлик ва ҳимоядаги етакчилик - албатта, у энш яхшиси", - дея қайд этди УЕФА техник кузатувчилар гуруҳи.

Дортмундликлар биринчи ўйинда ҳам ғалаба қозонишганди (1:0) ва шунинг учун Чемпионлар лигаси финалига йўл олди ва у ерда "Реал Мадрид" - "Бавария" ўйини ғолиби билан учрашади (биринчи ўйиндан кейинги ҳисоб 2:2). Финал 1 июнь куни "Уэмбли"да бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!