Ўзбекистон ва Венгрия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024—2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди

Ўзбекистон ва Венгрия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024—2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди

Ўзбекистон ва Венгрия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024—2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.

Маълум қилинишича, Саидов Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан учрашув ўтказган.

Учрашувда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик, қатор соҳалардаги алоқаларимизни янада фаоллаштириш йўллари муҳокама қилинган.

Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро англашув меморандуми ҳамда вазирликлар ўртасида 2024—2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!