ОАВ: Марказий разведка бошқармаси директори Исроилга борадиган бўляпти

ОАВ: Марказий разведка бошқармаси директори Исроилга борадиган бўляпти

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс 8 май, чоршанба куни яҳудий бош вазири Биньямин Нетаняху билан музокаралар олиб бориш учун Исроилга бориши кутилмоқда.

Бу ҳақда Reuters манбасига таяниб хабар берди.

Унга кўра, Бернс бошқа юқори мартабали амалдорлар билан ҳам музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, душанбага ўтар кечаси Марказий разведка бошқармаси раҳбари шошилинч равишда Қатарга бориб, Бош вазир Шайх Муҳаммад бин Абдел Раҳмон Ол Тани билан учрашиб, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувини муҳокама қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!