Арманистон, Озарбайжон ва Россия раҳбарларининг Тоғли Қорабоғ бўйича уч томонлама баёноти энди ўз кучини йўқотади

Арманистон, Озарбайжон ва Россия раҳбарларининг Тоғли Қорабоғ бўйича уч томонлама баёноти энди ўз кучини йўқотади

Арманистон, Озарбайжон ва Россия раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябрдаги Тоғли Қорабоғ бўйича уч томонлама баёнотининг бирорта банди энди ўз кучини йўқотади. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинин маълум қилди, деб ёзади арман матбуоти.

Пашиняннинг сўзларига кўра, келишувнинг 9-банди атрофида «бу Озарбайжон ва Нахчиван Мухтор Республикаси ўртасида алоқа ўрнатишга алоқадор деган таассурот яратишга уринишлар» мавжуд. «Йўқ, бу гап эмас. Баёнотнинг тўққизинчи банди минтақавий иқтисодий алоқаларни блокдан чиқариш билан боғлиқ», — деди бош вазир.

Пашинян Ереван Нахичеван ва Озарбайжон ўртасидаги алоқани таъминлаш учун назорат-ўтказиш пункти ўрнатишга тайёрлигини айтди, бироқ Боку гўёки «бу имкониятдан фойдаланмаяпти ва агар Арманистон бизга йўл бермаса, уни Эрон билан бирга қуришини» айтмоқда. Бош вазир 9-бандда «Арманистоннинг суверенитети ва юрисдикцияси ҳеч қандай тарзда чекланишига ишора йўқлигини» таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!