Пашинян Россия телеканалларини ўчириб қўйиш билан таҳдид қилди

Пашинян Россия телеканалларини ўчириб қўйиш билан таҳдид қилди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян агар Арманистон ҳукуматининг уларга нисбатан кўплаб талаблари эътиборга олинмаса, Россия телеканалларини ўчириб қўйиш билан таҳдид қилди.

Бу ҳақида ТАСС мухбири Еревандан хабар берди.

«Имзоланган келишувларга асосланиб, биз Россия каналларидан Арманистон ва унинг манфаатларини ҳурмат қилишни сўраймиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлардан келиб чиқиб, биз кўп марта сўрашга, кейин бир неча бор талаб қилишга тайёрмиз. Агар еттинчи марта бизнинг талабимиз эътиборсиз қолса, унда бу каналларнинг барчасини ўчириб, Арманистонда кўрсатувини тўхтатиш керак», — деди бош вазир матбуот анжуманида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!