Қурилиш материаллари миллий классификатори электрон платформаси - тадбиркорлар учун яна бир қулайлик

Қурилиш материаллари миллий классификатори электрон платформаси - тадбиркорлар учун яна бир қулайлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сонли фармонига биноан Қурилиш материаллари миллий классификатори электрон Catalog.tmsiti.uz латформаси яратилган. Платформадан давлат дастурлари асосида ижтимоий инфратузилма объектларини дастлабки бошланғич нархларини шакллантиришда қўлланилади.

Унда қурилишда қўлланадиган 181 740 та материаллар ва буюмлар, 1 029 та машина ва механизмлар, 352 та кичик механизация, 3 685 та ускуна ва қурилмалар, 389 та қурилиш ишларини жамланган. Электрон платформани ишга тушириш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Статистика агентлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг маълумотлар базалари интеграцияси амалга оширилмоқда.

Айни пайтда корхонабай иш ташкил этилиб, хар бир корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар “электрон платформага” киритилмоқда. Бугунги кунга қадар 100 га яқин корхоналарнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари платформага жойлаштирилди.

Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида маҳсулотларни платформага киритишга кўмаклашувчи 500 та “брошюра” чоп этилди ва ҳудудларда ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилди. Электрон платформага ишлаб чиқарувчи корхона электрон рақамли имзо орқали кириб, ўзи ишлаб чиқарётган маҳсулотларнинг нархини киритади.

Маҳсулотларни платформага киритиш ва нархларни янгилаб бориш ишлари даврий равишда амалга оширилади. Платформа турли ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг маҳсулотларини бир жойда бирлаштириб, кенг аудиторияга максимал кўринишни таъминлайди. Бу ишлаб чиқарувчиларга кўпроқ потенциал мижозларни жалб қилиш ва бу бозорда янада самарали рақобатлашиш имконини беради.

Ишлаб чиқарувчилар янги маҳсулотларни қўшиш, мавжуд маҳсулот маълумотларини янгилаш ва ўз профилини ўзгарувчан бозор эҳтиёжларига мослаштириш мумкин. Унда маҳсулот маълумотларини тақдим этиш ишлаб чиқарувчилар учун сотувларни оширишга ёрдам беради. Бу платформа бир вақтнинг ўзида тадбиркорларга ўз маҳсулотларини сотиш ва реклама қилиш майдончаси вазифасини ҳам бажармоқда. Тармоқда бошқа ишлаб чиқарувчилар, дистрибьюторлар ёки қурилиш компаниялари билан ҳамкорлик имкониятларини тақдим этиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!