Исроилнинг ўта ўнг қанотлари Ғазога кетаётган инсонпарварлик карвонини тўсиб қўйишди

Исроилнинг ўта ўнг қанотлари Ғазога кетаётган инсонпарварлик карвонини тўсиб қўйишди

Исроилнинг ўта ўнгчи «Цав 9» гуруҳи аъзолари Иорданиядан Ғазо секторига кетаётган инсонпарварлик карвонини тўхтатди. Бу ҳақда Исроилнинг Haaretz газетаси хабар берди.

Экстремистлар ёрдам олиб кетаётган юк машиналари ва гуманитар ёрдам тўпламлари бўлган пакетларга зарар етказган.

Воқеа босиб олинган Қуддус шимолида содир бўлган.

Нашрнинг ёзишича, провокация учун жавобгарликни гуруҳ ўз зиммасига олган.

1 май куни ноқонуний яҳудий кўчманчилар Керем Абу Салим ва Эрез (Бейт Ханун) ўтиш жойлари орқали Ғазо секторига йўл олган икки гуманитар ёрдам карвонига ҳужум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!