Байден Фаластин тарафдорлари ҳаракатларини танқид қилди

Байден Фаластин тарафдорлари ҳаракатларини танқид қилди

Қўшма Штатлар, келишмовчиликларга қарамай, Исроилни қўллаб-қувватлашга тайёр, деди АҚШ президенти Жо Байден Вашингтондаги Холокост музейида сўзлаган нутқида.

"Мен яҳудий халқи, Исроил хавфсизлиги ва унинг мустақил яшаш ҳуқуқи, ҳатто орамиздаги келишмовчиликларга қарамай, тўлиқ содиқман", деди Америка раҳбари.

Шу билан бирга, Байден мамлакат университетларида Фаластин тарафдорлари ҳаракатларини танқид қилди.

"Американинг бирон бир кампусида, Американинг бирон бир жойида антисемитизм, нафрат ёки зўравонлик таҳдиди учун жой йўқ", деди Байден. "Зўравон ҳужумлар ва мулкка зарар етказиш тинч намойишлар эмас. Улар қонунга зид", - дея давом этди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!