Икки давлат Украинада қурол ишлаб чиқаришни молиялаштиришга тайёр

Икки давлат Украинада қурол ишлаб чиқаришни молиялаштиришга тайёр

Икки Ғарб давлати Украина мудофаа саноати томонидан қурол ишлаб чиқаришни молиялаштиришга келишиб олди. Бу ҳақда Украина стратегик саноат вазири Александр Камишин баёнот берди.

"Бизда қўшимча шартнома бўлмаган имкониятлар мавжуд ва биз уларни Европа жамғармалари ҳисобидан молиялаштирилишини истаймиз. Биз «қуролсозлар» деб атайдиган ташаббус мавжуд ва бу ташаббус доирасида биринчи икки давлат аллақачон Украинадаги ишлаб чиқаришни молиялаш учун кўнгилли бўлган. Булар Дания ва Канада. Бугун биз Украинада кўпроқ ишлаб чиқариш учун қўшимча маблағ излаяпмиз”, — деди Камишин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!