Киевнинг таъкидлашича, НАТОга бир қадам қолган

Киевнинг таъкидлашича, НАТОга бир қадам қолган

Украина НАТОга таклифдан «бир қадам узоқда», деди бош вазир Денис Шмигал Американинг CBC телеканалига берган интервьюсида.

«Бизнинг армиямиз НАТО стандартларига мувофиқ ҳаракат қилмоқда. Биз барча керакли ислоҳотларни амалга оширдик ва энди биз таклифга бир қадам қолдик», — дея Шмигал сўзларидан иқтибос келтиради Украина ОАВлари.

Унинг сўзларига кўра, Киев июль ойида Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО саммитида 2022 йил сентябрь ойида тақдим этилган аъзолик аризасига жавоб олишни кутмоқда.

Ғарб қўшинларининг Украинага кириши ҳақида Шмигал «қўшимча кучлар, албатта, русларни сиқиб чиқаришга ёрдам беради, бироқ ҳозирча Украина ўз ҳамкорларидан ҳарбий техника сўрамоқда», деди. «Агар вақти келса, биз жуда миннатдор ва хурсанд бўламиз», деди Украина Бош вазири.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!