Австрия НАТОга аъзо бўлишдан бош тортди

Австрия НАТОга аъзо бўлишдан бош тортди

Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг ОАВда Венанинг НАТО билан ҳамкорликни ошириш режалари ҳақидаги хабарлари фонида республика альянсга аъзо бўлиш ниятида эмаслигини айтди.

«Биз у ерга киришни режалаштирмаяпмиз», деди вазир мамлакат Миллий кенгаши (парламент қуйи палатаси) ташқи сиёсат қўмитаси олдида сўзлаган нутқида.

Унинг сўзларига кўра, Австрия нейтрал давлатлар «унутилмаслиги» учун бошқа нейтрал давлатлар - Ирландия, Малта ва Швейцария билан маълумот алмашишни йўлга қўйишга ҳаракат қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!