Рафаҳдаги операция бутун дунёга таъсир қилади

Рафаҳдаги операция бутун дунёга таъсир қилади

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Онжу Кечели Ғазодаги сўнгги воқеалар ҳақида: «Рафаҳдаги операция бутун дунёга таъсир қилади. Исроил Ғазо секторидаги Рафаҳ чегара пунктининг ўзи босиб олган қисмини зудлик билан тарк этиши керак».

Кечели Х ижтимоий тармоғидаги постида: «Биз Фаластин томонининг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганлар ва маҳбусларни ўзаро озод қилиш бўйича сўнгги таклифни қабул қилишини олқишлаймиз» деди.

Ғазодаги вайронагарчилик ва қирғинларга барҳам бериш йўлидаги ижобий ўзгаришларга қарамай, Исроилнинг Рафаҳга ҳужумларини кучайиши Нетаняҳу ҳукуматининг яхши ният билан ҳаракат қилмаётганини яна бир бор кўрсатганини ифода этган Кечели, давом этди: "Рафаҳдаги операция нафақат минтақага таъсир қилади, балки бутун дунёга ҳам. Исроил Ғазо секторида жойлашган Рафаҳ чегара дарвозасининг ўзи босиб олган қисмини зудлик билан тарк этиши керак. Рафаҳдаги ва чегара пунктидаги статус-кво зудлик билан тикланиши керак”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!