Суперлига. "Пахтакор" ва "Металлург" ўйинида 7та гол урилди

Суперлига. "Пахтакор" ва "Металлург" ўйинида 7та гол урилди

Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Металлург" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Мазкур беллашувда "шерлар" 4:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Майдон эгалари сафида голларга Асқаров, Мерк (дубль) ва Черан муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг уч голи эса Отахонов, Миличкович (пенальти) ва Шарипов номига қайд этилди.

Шу тариқа, "шерлар" ушбу зафардан кейин очколарини 7 тага етказиб олди ва жадвалда 9-ўриндан жой олди. "Металлург" 2 очко тўплаган ҳолда ҳозирча 13-поғонани банд этиб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!