Қашқадарёда мактаб директори пул йиғинглар деб ўқитувчиларга кун бермаяптими?

Қашқадарёда мактаб директори пул йиғинглар деб ўқитувчиларга кун бермаяптими?

Расул Кушербаевга йўлланадиган мурожаатлар учун очилган махсус каналида ёритилган ‟Мактабимиз директори пул йиғинглар деб кун бермаяпти” номли мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабати:

Ҳолат юзасидан бошқарма томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилди. Кўкдала туманидаги 64-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори ва масъул ходимлари тушунтириш беришича таълим муассасида пул йиғими қилинмаслиги юзасидан масъул ходимларга топшириқ берилган.

Бундан ташқари ДМТТ ва умумий ўрта таълим мактабларида пул йиғим ташкил қилинганлиги қонунчиликка асосан жазолашга сабаб бўлиши юзасидан илгари бошқарма томонидан расмий муносабат ҳам берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!