Суперлига. Голлар шоусида "Насаф" ОКМКни мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган ОКМК - "Насаф" учрашувида меҳмонлар 4:3 ҳисобида зафар қучишди.
Ўйинда "аждарлар" сафидан Марушич дубль қилган бўлса, Мозговой ва Жигаурилар биттадан гол уришди. "Кончилар" таркибидан эса Раҳмонов, Абдураҳмонов ва Ўлмасаилевлар жавоб қайтарди.
Маълумот учун, "Насаф" ҳозиргача 5 та ўйин ўтказиб, 3 марта 3 очкони қўлга киритган бўлса, 2 бора дуранг натижа қайд этди. Турнир жадвалида эса 11 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринга жойлашди. Пешқадам "Андижон" ва 3-поғонадаги "Сўғдиёна" билан очколари сони бир хил.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).