Гутерриш: Исроилнинг Рафаҳга ҳужуми сиёсий фалокат ва инсонпарварлик даҳшатига айланади

Гутерриш: Исроилнинг Рафаҳга ҳужуми сиёсий фалокат ва инсонпарварлик даҳшатига айланади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш: «Мен Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлари кучайиб бораётганидан хавотирдаман», деди. Бош котибнинг қайд этишича, Рафаҳ ва Керем Абу Салим чегара пунктларининг ёпилиши гуманитар вазиятни ёмонлаштиради.

Гутерриш БМТ биносида матбуотга баёнот берди. Унинг қайд этишича, Исроил, Фаластин ва бутун минтақа халқ тақдирини ҳал қиладиган нуқтада. Гутерришнинг айтишича, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишув Ғазодаги Фаластин халқи ва маҳбуслар яқинларининг азобларини энгиллаштириш учун зарур.

Антониу Гутерреш, Ғазога тинчлик ўрнатиш учун бир неча ҳафта давом этган дипломатия натижа бермаса, бу фожиа бўлишини айтди ва ҳар икки томонни келишувга эришиш учун саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!