Оқ уй ўз дипломатларига Путиннинг инаугурация маросимида қатнашмасликни буюрди

Оқ уй ўз дипломатларига Путиннинг инаугурация маросимида қатнашмасликни буюрди

Америка маъмурияти АҚШнинг Москвадаги элчихонаси вакилларига Россия президенти Владимир Путиннинг инаугурацияси маросимида қатнашмасликни буюрди.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер журналистлар учун навбатдаги брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ раҳбарияти “ўз элчихонасига инаугурация маросимида қатнашмаслик ҳақида кўрсатма берган”. Жан-Пьерга кўра, АҚШ шу тариқа Украинадаги урушга норозилик билдирган.

"Ўйлайманки, биз ўзимизни аниқ ифодаладик, қўшадиган ҳеч нарсам йўқ", - дея хулоса қилди Оқ уй матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Москвада Россия етакчиси Владимир Путиннинг инаугурацияси бўлиб ўтди. У бешинчи марта Россия президенти лавозимини эгаллади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!