Россия АҚШни қўрқита олмади!

Россия АҚШни қўрқита олмади!

Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингхнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Россиянинг яқинлашиб келаётган ядровий машғулотлари туфайли ўз ядровий кучларининг тайёргарлигини ўзгартириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти.

“Биз тайёрлигимизни ўзгартириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмадик. Биз Россия ядро қуролидан фойдаланишни режалаштираётгани ҳақида ҳеч қандай далил кўрмадик”, деди у журналистларга Россиянинг бўлажак машғулотларини шарҳлар экан.

Россия Мудофаа вазирлиги 6 май куни Россия президенти Владимир Путин Россия Бош штабига тактик ядро қуролини “ўқитиш ва қўллашни синовдан ўтказиш” учун ядро қуроли билан стратегик бўлмаган (тактик) машғулотларга тайёргарлик кўришни топширганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, машғулотларда Россия Жанубий ҳарбий округининг ракета тузилмалари, шунингдек, Россия авиацияси ва денгиз кучлари иштирок этади.

Россия Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги, хусусан, Россия Ғарб расмийларининг Россияга қарши "провокацион баёнотлари ва таҳдидлари"га жавобан ядровий машқлар ўтказишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!