“Ўзбекистон-2030” стратегияси мамлакатда иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлиги таъминлашга хизмат қилмоқда

A A A
“Ўзбекистон-2030” стратегияси мамлакатда иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлиги таъминлашга хизмат қилмоқда

“Ўзбекистон-2030” стратегиясининг иккинчи устувор йўналиши мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган. У 17 та мақсадни ўз ичига олади.

Ушбу йўналишда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга ва аҳоли жон бошига даромадларни 4 минг долларга етказиш режалаштирилган.

Бу мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги, банк тизимидаги ислоҳотлар ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш каби жабҳаларда муҳим ўзгаришларни талаб қилади. Шунингдек, монополь соҳаларни бозор тамойилларига ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадлари ҳам белгиланган. Ушбу ислоҳотлар, мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланиши ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган.

Ўз навбатида “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023 йилда амалга оширилиши доирасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Стратегиянинг 2023 йилда амалга оширилиши доирасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ва сиёсий қарорлар мамлакат иқтисодиётининг турли соҳаларида тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, рағбатлантириш ва молиявий барқарорликни таъминлашга қаратилган. Буларнинг барчаси мамлакатнинг узоқ муддатли иқтисодий ривожланишига муҳим ҳисса қўшади ва “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлайди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, 2023 йилда тадбиркорлик субъектларига миқдори 10 миллион сўмдан ортиқ бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкцияларни фақат суд тартибида қўллаш амалиёти йўлга қўйилгани, бу соҳадаги тадбиркорлар учун муҳим адолатли қадамдир.

Мазкур ўзгариш, айниқса, кичик ва ўрта бизнес учун муҳим, чунки улар энг кўп дуч келадиган муаммолардан бири бюрократик тўсиқлар ва ноаниқ қонунчилик шароитларидир. Суд тартиби орқали санкцияларни қўллаш, тадбиркорларга адолатли ва шаффоф муҳитда ўз муаммоларини ҳал қилиш имконини беради.

2024 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар учун ҳосилни суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизи миқдорида субсидия бериш тартиби жорий этилиши, соҳадаги хавфларни камайтиради ва иқтисодий барқарорликни таъминлайди. Бу чора-тадбир, айниқса, об-ҳавонинг ўзгарувчанлиги ва бошқа ташқи омиллар сабабли кутилмаган йўқотишларга дуч келадиган фермерлар учун муҳимдир. Субсидиялар, фермерларни рағбатлантиради ва уларга зарур молиявий ёрдамни таъминлайди, бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги соҳасининг янада ривожланишига ёрдам беради.

“Изланиш ва ривожланиш” (R&D) марказларига бериладиган солиқ имтиёзлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ушбу марказлар 3 йил муддатга мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган сумманинг фақат 1 фоизини тўлашлари керак бўлади, бу эса уларнинг молиявий юкларини анча енгиллатади.

Бундан ташқари, уларнинг ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида ҳисоблаш ҳам ходимларнинг молиявий ҳолатини яхшилайди ва илмий тадқиқотларга кўпроқ маблағ сарфлаш имконини беради. Бу чора-тадбирлар, илмий ва технологик соҳадаги инновацияларни рағбатлантириб, мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшади.

“Ўзбекистон-2030” стратегиясининг туризм соҳасидаги амалга оширилиши муҳим бир босқичга кирмоқда. 2024 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш тизимининг жорий этилиши, туризм соҳасида ютуқларга эришишнинг янги босқичини белгилайди. Ушбу янгиланишлар туроператорлар ва хорижий сайёҳларга сезиларли имтиёзлар беради ва Ўзбекистонни халқаро туристик бозорда янада рақобатбардош бўлишини таъминлайди.

Ўзбекистонда сотиб олинган маҳсулотлар учун хорижий сайёҳларга қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш, бу — туристларни мамлакатда кўпроқ харид қилишга ва иқтисодиётга кўпроқ пул оқимини таъминлашга ундайди.

Хорижий контрагентлар билан шартномалар доирасида кўрсатилган экспорт хизматлари учун туроператорларга солиқ имтиёзлари берилади. Бу чора-тадбир туроператорларни халқаро бозорда рақобатбардош қилади ва мамлакатга кўпроқ туристларни жалб этишда ёрдам беради.

Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ошириш ва халқаро туризм бозоридаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мамлакат иқтисодиётини диверсификациялаш ва халқаро миқёсда обрўини ошириш йўлидаги муҳим қадамлардан ҳисобланади.

“Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида 2023 йилда амалга оширилган транспорт соҳасидаги ислоҳотлар мамлакатнинг инфраструктураси ва иқтисодий ривожланишини янги босқичга кўтармоқда.

Авиация соҳасида 14 та резидент авиакомпания мавжудлиги, шулардан 11 таси хусусий авиакомпаниялар экани муҳим аҳамиятга эга. Бу авиация соҳасида рақобатни ошириб, хизматлар сифатини яхшилашга ёрдам беради.

Маҳаллий йўналишлардаги парвозлар сонининг ошишига эътибор ортади. 13 та маҳаллий йўналишларда бажарилган парвозлар сонининг ҳафтасига 236 тага етказилиши мамлакат ичида ўзаро боғланишни кучайтиради.

Шаҳарлараро ва халқаро авиақатновлар сони кўпаяди. Авиақатновлар ва ташилган йўловчилар сонининг ошиши мамлакат ичида ҳамда халқаро миқёсда транспорт алоқаларини мустаҳкамлайди.

2024 йилдан бошлаб юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланадиган поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш мамлакатнинг темир йўл транспортини янада самарадор қилади.

Бу ислоҳотларнинг амалга оширилиши, Ўзбекистоннинг транспорт тизимини замонавийлаштириш ва халқаро транспорт йўлакларида муҳим ўрин эгаллашга қаратилган. Авиация ва темир йўл транспорти соҳаларидаги бу ўзгаришлар мамлакат ички ва халқаро иқтисодий ҳамкорликларини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди.

Стратегия доирасида чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларидаги ислоҳотлар Ўзбекистоннинг саноат секторини янада ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда. Президент қарорига кўра, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасида экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон божхона чегараси орқали майда шохли молнинг ярим тайёр чармини олиб чиқишда 2025 йил 1 январга қадар йиғим ундирилмаслиги белгиланган. Бу чора-тадбир ушбу соҳаларни рағбатлантириш ва уларнинг халқаро бозорларга кириб боришини осонлаштиришга қаратилган.

“Ўзбекистон-2030” стратегиясининг 2023 йилда амалга оширилган ишлари доирасида барқарор иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, туризмни ривожлантириш, транспорт соҳасидаги ислоҳотлар, саноатни ривожлантириш каби муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди.

Бу ислоҳотлар, мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши, халқаро ҳамкорликларнинг кучайиши ва аҳоли фаровонлигининг ошишига қаратилган. Уларнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг узоқ муддатли иқтисодий тараққиёти ва глобал миқёсда рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.

ПДХХ раиси Рустам Жўраевнинг биографияси

Рустам Мирзаевич Жўраев — 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Тошкентдаги тўқнашувда ҳалок бўлган ЙПХ ходимининг шахси маълум бўлди

Марҳум 29 ёшли Озодбек Қўлдошалиев ЙПХ бригадаси Махсус батальони мото гуруҳи командири, лейтенант лавозимида хизмат қилган.

Ёзнинг энг иссиқ даври яқинлашмоқда: ҳарорат 50 даражага етиши мумкин

TwojaPogoda.pl сайти хабар беришича, бу Европада энг кучли ва узоқ давом этадиган иссиқлик тўлқинлари эҳтимоли ошган даврдир.

Қозоғистон дрон ҳужумидан сўнг нефть юклашни тўхтатди

Қозоғистон Энергетика вазирлиги хабар беришича, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган нефтни юклаётган ASIA ва NISSOS IOS танкерларига 19 июль куни юклаш операциялари пайтида ҳужум қилинган.

Одилхон қори 8 йилга қамалди

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида “Rayxon oilaviy milliy taomlari” таъсисчиси, муқаддам судланмаган Одилхон қори Исмоилов ва бошқаларга оид жиноят иши кўриб чиқилган.

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ЖЧ-2026 ярим финали тугаганидан сўнг Аргентина терма жамоаси ўйинчиси Валентин Барко билан тортишиб қолди.

Украинани “Русь” деб қайта номлаш таклиф қилинди

Сиёсатчи номни ўзгартириш имкониятини Украинанинг ЕИга аъзо бўлиш истиқболлари билан боғлаган.

Киевда кетма-кет учинчи кун намойишлар давом этмоқда

"Интерфакс-Украина" маълумотларига кўра, Крещатик ёнидаги Иван Франко майдонида 10 мингга яқин одам тўпланган.

"Олтин тўп-2026"нинг асосий даъвогари аниқланди: Ямаль – иккинчи, Месси – учинчи

Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг нуфузли Goal сайти "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилаб эълон қилди.

Лондон осмонидан улкан аждаҳо учиб ўтди

“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.

Президент миллий жамоанинг футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокини текширишни талаб қилди

Мен бу кутилмаган натижадан шунчаки ҳайратда эмас, балки бутунлай лол қолдим.

Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида 27 нафар чегара ходими қўлга олинди

Амалиёт вақтида огоҳлантирувчи ўқ узилгани ҳолати ҳам текширилмоқда.

Алишер Қодиров футболчиларга: "Конго билан ўзингиз учун ўйнанг, футболчи нонини еяпсиз, ғурурингизга ўт тушди"

Депутат Алишер Қодиров Португалияга қарши ўйинда йирик ҳисобда мағлубиятга учраган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларини танқид қилди.

Эрталабда нохуш хабар: Германиянинг мағлубиятидан сўнг Ўзбекистоннинг кейинги босқичга йўл олиши 1 фоизга тенгга айланди

Биз хоҳламаган сценариялардан биттаси рўй берди.

Александр Федин ишга олинди ва унга намунали уй-жой қуриб берилди

Бутун умрини табиатга бағишлаган фидоий инсон, жонкуяр эколог Александр Федин Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан Ўрмон агентлиги ҳузуридаги Сурхондарё вилояти кўчатчиликка ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигига ишга олинди. Шунингдек, унга намунали турар-жой қуриб берилди ва уйда барча қулай шароитлар яратилмоқда. Бу ҳақда Александр Федин борасидаги сўровимизга жавобан Экология миллий қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Навоийдаги конда “БелАЗ” босиб қолишидан автомобилдаги икки киши ҳалок бўлди

❗️Ижтимоий тармоқларда «Мурунтов» кони ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди

Давлат думаси мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишнинг янги йўлини топди

Энди қуйидаги ҳолатлар учун ҳам мигрантлар депортация қилиниши мумкин

Пенсия учун ихтиёрий тўлов қилганларга давлат яна 50% маблағ қўшиб беради

Ҳозир пенсия ҳисоблашда максимал ойлик 6 млн сўм этиб белгиланган. Шу сабабли, ойлиги 15 млн сўм бўлган ходим ҳам шу чегара асосида пенсия олади.

Ҳусийлар АҚШ-Эрон можаросига киришга яқин

Теҳрон ҳусийларнинг салоҳиятидан фойдаланиб, глобал энергия бозорларига мувофиқлаштирилган босим ўтказиши мумкин.

Иқлим ўзгариши сабаб Германияда жануб илонлари кўпаймоқда

Уларнинг анъанавий яшаш жойлари камайиб бормоқда. Бошқалари эса тасодифан одамлар томонидан олиб келинган.

Самарқандда ЙПХ ходими хизмат машинасида уриб юборган аёл ҳалок бўлди

Тармоқларда тарқалган ҳодиса жойидан олинган суратларда автомобилнинг олд қисми жиддий шикастланганини кўриш мумкин.

Лукашенко Беларусда кўп пул топмоқчи бўлган ўзбекистонликларга Россияга боришни маслаҳат берди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистондан ишчиларни жалб қилиш масаласига тўхталиб, мамлакатга келаётган меҳнат муҳожирлари мақсади фақат юқори даромад топиш эмас, балки қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш бўлиши кераклигини айтди.

Украина ҳарбийлари Wildberries логистика марказларига янги ҳужум уюштирди

Омборда кечки ҳужум оқибатларини бартараф этиш ва ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда

Юк автомобили танлашда тадбиркорлар энг кўп йўл қўядиган хатолар

Юк автомобили харид қилиш ҳар қандай бизнес учун муҳим инвестиция ҳисобланади. Айниқса қурилиш, логистика, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритаётган корхоналар учун тўғри техника танлови иш самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади.

Жиззахдаги сунъий ҳовузда 3 нафар қиз чўкиб кетди

Хабарда айтилишича, қизлар Mulla-Buloq фермер хўжалиги ер майдонида томчилатиб суғориш учун қазилган сунъий сув ҳовузига чўмилиш учун тушган.

Туркиянинг энг мафтункор соҳиллари

Сув азалдан инсон учун хотиржамлик ва куч-қувват манбаи бўлиб келган. Бугунги кунда эса у руҳий ва жисмоний фаровонликнинг муҳим омили сифатида эътироф этилмоқда. Шу боис сув билан боғлиқ саёҳат турлари, жумладан Blue Mind концепцияси тобора оммалашиб, саёҳатчилар табиат қўйнида осойишта ҳордиқ чиқариш имконини берувчи йўналишларни танламоқда. Илмий тадқиқотлар сув бўйида қисқа вақт ўтказишнинг ўзи ҳам стрессни камайтириши, кайфиятни яхшилаши ва диққатни жамлашга ижобий таъсир кўрсатишини тасдиқлайди.

Нью-Делида полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувда 200 нафарга яқин одам жароҳат олди

Бу ҳақда India Today нашри пойтахт полицияси таяниб маълум қилди.

АҚШда фаолият юритаётган халқаро тижорат арбитражи мутахассиси Фарангиз Разакова: сунъий интеллект низоларни ҳал этиш тизимини қандай ўзгартирмоқда?

Рақамли трансформация халқаро савдо муносабатларини ҳам, улардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш усулларини ҳам янгиламоқда. Сунъий интеллект ҳужжатларни таҳлил қилиш, ҳуқуқий тадқиқот олиб бориш ва процессуал жараёнларни бошқаришда янги имкониятлар яратмоқда. Шу билан бирга, махфийлик, тарафлар тенглиги, алгоритмик хатолар ва профессионал жавобгарлик билан боғлиқ мураккаб саволларни ҳам кун тартибига олиб чиқмоқда.

The Wall Street Journal: Исроил АҚШдаги нуфузини яхшилаш учун 50 млн долларлик ахборот кампаниясини бошлади

The Wall Street Journal маълумотига кўра, америкаликлар орасида Исроилни қўллаб-қувватлаш даражаси пасайиб бораётгани ортидан мамлакат АҚШ жамоатчилик фикрига таъсир қилиш учун қиймати 50 миллион доллар бўлган кампанияни йўлга қўйган.

Россияда урушга боришни хоҳлаган маҳбусларга пул тўлана бошлади

Россияда ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома имзолаётган маҳбусларга ҳудудий пул нафақалари тўлана бошлади.

Эрон Саудия Арабистонида жойлашган АҚШ ҳарбий базаси томон баллистик ракета учирди

Бу ҳақда америкалик расмийга таяниб Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 5 мингдан ошди

Шунингдек, мамлакат тикланиш ишларини молиялаштириш учун Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) захираларидан 346 миллион доллар ажратилади.

Ироқдаги эронпараст қуролли гуруҳ Трампни ўлдирганлик учун 10 миллион доллар мукофот эълон қилди — "Gulf News"

​Нашрнинг хабар беришича, бу маблағ хайриялар ҳисобидан йиғилган.

Тошкентда “Onix” ва ЙПХ мотоцикллари тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани тўғрисида нотўғри талқин кузатилмоқда.

Эрон АҚШ ҳужумига жавобан ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпишни буюрган

Reuters агентлигининг хабар беришича, агар АҚШ Эроннинг электр станцияларига зарба берса, Теҳрон Ямандаги ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпиш бўйича кўрсатма берган.

Афғонистонда болалар никоҳи оқибатида жорий йилда камида 42 нафар вояга етмаган қиз фарзандли бўлди

The Guardian маълумотига кўра, улардан 6 нафари иккинчи марта она бўлган, 5 нафарда бачадондан ташқари ҳомиладорлик қайд этилган, 2 нафар қиз эса туғруқ пайтида вафот этган.

Запорожье АЭС бош муҳандиси Украина дрони ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси ушбу ҳодисани қоралади, деб хабар берди агентлик.

Сўнгги бир кун ичида Исроилнинг Ғазога берган зарбалари оқибатида 13 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Сўнгги бир кун ичида Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 13 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Anadolu” агентлигига таяниб.

Пезешкиан Трампга: «Эронни йўқ қилмоқчи бўлганлар ҳозир қаерда?»

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.