"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий даъвогар аниқланди

"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий даъвогар аниқланди

"Манчестер Юнайтед" Гарет Саутгейтни бош мураббийликка асосий номзод сифатида кўрмоқда, деб хабар беради Footmercato.

Қайд этилишича, клуб Англия терма жамоаси устози билан келишувга яқин турибди. Келишув 14 июндан 14 июлга қадар бўлиб ўтадиган 2024 йилги Европа чемпионатидан кейин эълон қилиниши мумкин.

Олдинроқ Daily Mail нашри "Манчестер Юнайтед" футболчилари клубнинг амалдаги бош мураббийи Эрик тен Хагнинг мавсум якунида кетишига ишончи комил экани ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!