Ўзбекистонда пиёз нархи кескин пасайишда давом этмоқда

Ўзбекистонда пиёз нархи кескин пасайишда давом этмоқда

Марказий Осиёдаги пиёз бозори янги ҳосилнинг паст улгуржи нархлари туфайли нотинчлик даврини бошдан кечирмоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон фермерлари нархларнинг мисли кўрилмаган пасайишидан хавотирда.

EastFruit таҳлилий агентлиги маълумотларига кўра, ҳар икки мамлакатда янги экин пиёзининг улгуржи нархлари килограмми учун 10-12 АҚШ центига тушиб кетган. Бу юқори сифатли, сараланган ва қадоқланган маҳсулотларга тегишли. Тўғридан тўғри даладан жўнатилган пиёз нархи бундан ҳам арзон. Шундай қилиб, 2024 йил ҳосилидан бир тонна пиёз улгуржи бозорда 100 долларга тушиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!