Араб давлатлари ғазога тинчликпарвар кучлар юбора оладими?

Араб давлатлари ғазога тинчликпарвар кучлар юбора оладими?

Охирги ҳафталарда бир қанча араб давлатлари Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда ҳаракат қиладиган араб тинчликпарвар кучларини яратиш масаласини муҳокама қилишга тайёр эканликларини билдиришди. Бу ҳақда FT хабар бермоқда.

Араб дипломатик манбасига кўра, араб пойтахтлари бу масалада ўз позицияларини юмшатган, чунки бу Исроил қўшинларини сектордан олиб чиқиш имконини беради. Бу Фаластин маъмуриятига Ғазони ўз назоратига қайтариш имкониятини бериш учун мўлжалланган вақтинчалик чорадир.

FT газетасининг таъкидлашича, бу Миср ташаббуси. Илгари Қатар, Саудия Арабистони ва Иордания бундай таклифга қарши чиққан эди. Шунингдек, контингентни яратиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг розилиги талаб қилиниши хабар қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!