Хабар рад этилди: Андижонда Президент ташрифидан сўнг тақдим этилган уйлар қайтариб олинмаган (видео)

Хабар рад этилди: Андижонда Президент ташрифидан сўнг тақдим этилган уйлар қайтариб олинмаган (видео)

Шу кунларда ОАВлар ва ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида Президент ташрифидан сўнг тақдим этилган уйларнинг қайтариб олингани ҳақидаги видеолавҳа тарқатилди, дейилади «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабарида.

 

Жумладан, фуқаро Хуршида Тиллаева томонидан йўлланган видеомурожаат кенг жамоатчиликда уйлар ўз эгаларига кўзбўямачилик учун тақдим этилган, деган фикр уйғотди.

Шу сабабли «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати вакиллари воқеани ўрганиш ва мурожаатда билдирилган фикрлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигига ойдинлик киритиш мақсадида мазкур оила ва фуқаро Х.Тиллаева билан учрашди.

Суҳбат ва ўрганишлар натижасида маълум бўлдики, ОАВларда тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Аксинча, мазкур оила бугунги кунда тақдим этилган хонадонга кўчиб ўтган ва у ерда истиқомат қилмоқда.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фуқаро Хуршида Тиллаева ва унинг онаси томонидан берилган объектив фикрларни тақдим этар экан, барча ОАВларни журналистлар касб этикасига амал қилишга, маҳаллий блогерларни эса турли провокацияларга учмасликка чақиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!