Экология вазирлиги махсус чиқинди пакетларини харид қилиш бўйича тижорат таклифларини қабул қилади!

Экология вазирлиги махсус чиқинди пакетларини харид қилиш бўйича тижорат таклифларини қабул қилади!

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи тадбиркорлардан биочирувчи махсус чиқинди пакетларини харид қилиш бўйича тижорат таклифларини қабул қилади.

1. Пакетлар органик асосга эга, биочирувчи, кислород, ҳаво ва ультрабинафша нурланиш таъсирида биологик чирийдиган кичик оксидланган бўлакларга парчаланиш хусусиятларига эга бўлиши керак.

2. Пакет таркиби қуйидаги хомашёлардан таркиб топиши лозим:
а) маккажўхори крахмали (камида 35 фоиз);
б) адипин кислота;
в) диметил тетрафталат;
г) кальций карбонат;
д) титан диоксиди;
э) бутандиен спирит 1,4.

3. Пакетлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 30 январдаги 43-сон ҳамда «Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 16 февралдаги 75-сон қарорлари талаблари асосида экологик сертификатга ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан мувофиқлик сертификатига эга бўлиши талаб этилади.

4. Пакет намуналари Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган лаборатория томонидан биопакет таркиби тасдиқланган хулосага эга бўлиши керак.

Сотувчилар томонидан таклиф этиладиган пакет намуналари юқоридаги талабларга жавоб бериши юзасидан тегишли текширув ва солиштиришлардан ўтказилганидан сўнг харид қилиниши мумкин.

5. Пакетлардан чиқиндиларни саралаб йиғишда фойдаланилади.

6. Пакетларнинг ҳар бири ихчам шаклда йиғилган, тахланган, бир-бирига кетма-кет уланган, ўралган рулон ҳолатида ишлаб чиқарилган бўлиши лозим.

7. Пакетларнинг ранги:
— шаффоф, рангсиз;
— қора;
— жигарранг.

8. Пакетларнинг сиғими, ўлчами, юк кўтарувчанлиги ва қалинлиги:
— жигарранг: эни — 55 см, бўйи — 65 см, сиғими — 20-25 л ва қалинлиги 40 микрон — 60 минг дона;
— шаффоф рангсиз: — эни — 60 см, бўйи — 90 см, сиғими — 40-45 л, қалинлиги 60 микрон — 30 минг дона ҳамда эни — 55 см, бўйи — 65 см, сиғими — 20-25 л, қалинлиги — 40 микрон — 30 минг дона;
— қора рангли: эни — 60 см, бўйи — 90 см, сиғими — 40-45 л, қалинлиги — 60 микрон — 30 минг дона ҳамда эни — 55 см, бўйи — 65 см, сиғими — 20-25 л, қалинлиги 40 микрон — 30 минг дона.

9. Пакетларнинг дизайни қуйидагидек бўлиши керак:

Экология вазирлиги махсус чиқинди пакетларини харид қилиш бўйича тижорат таклифларини қабул қилади!

Тижорат таклифлари 26 майгача қабул қилинади. Таклифларни вазирликнинг инфо@eco.gov.uz электрон почтаси орқали юборинг ёки +99871 207 07 70 (9991) рақамларига қўнғироқ қилиб, етказишингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!