Самарқандлик эркак Истанбулда қўлга олинди. У қатор жиноятларда айбланмоқда

Самарқандлик эркак Истанбулда қўлга олинди. У қатор жиноятларда айбланмоқда

Жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон ва Туркия ИИВ ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор тадбир натижасида фирибгарлик ва одам савдоси жиноятини содир этишда айбланаётган, 1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган РАХИМОВ ОЗОД САДУЛЛОЕВИЧ Истанбул шаҳрининг Фатих туманида қўлга олинди.

Маълумот учун, О.Рахимов Самарқанд вилоятида фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини Фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда, шунингдек Истанбул шаҳрида бўлган даврида 2022-2023 йиллар мобайнида бир қанча Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини Туркия-Испания-Никарагуа-Мексика йўналиши бўйлаб АҚШга юборишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан уларнинг ҳар биридан 10-15 минг АҚШ доллари олиб, ваъдасини бажармасдан, ўзининг шахсий манфаатларига ишлатиб юборганликда айбланмоқда.

Ушбу шахснинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган ватандошларимиздан Бош консулхонага ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига хабар бериш сўралади.

Жиноий жавобгарликдан қочибхорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишдадавом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади.

"Шу билан бирга, кейинги вақтларда АҚШ, Канада ёки Европа давлатларга бориш учун виза расмийлаштириб бериш важи билан фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан Бош консулхонамизга келаётган мурожаатлар сони ортганлигини инобатга олиб, фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолишдан ОГОҲ БЎЛИШЛАРИНИ СЎРАЙМИЗ", деб ёзади Истанбулдаги бош консулхона.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!