Озодбек Назарбеков қабулида...

Озодбек Назарбеков қабулида...

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков соҳа вакилларининг мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ўз қабулига ёзилган жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилди.

Мулоқот давомида кўтарилган ҳар бир масалага ечим топиш нуқтаи назаридан тегишли масъуллар бириктирилиб, муаммоларни ҳал этиш муддатлари белгиланди.

Қабул давомида ўнга яқин фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал қилинди.

Қўшимча ўрганиш талаб қиладиган муаммоларни қисқа фурсатларда ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилиб, фуқароларга мурожаатлар қонуний белгиланган тартибда ҳал этилиши маълум қилинди. Ҳар бир мурожаат Маданият вазирлиги томонидан назоратга олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!