“Бу йил Амударё ва Сирдарёда сув ҳажми яхши бўлиши башорат қилиняпти” — сув хўжалиги вазири

“Бу йил Амударё ва Сирдарёда сув ҳажми яхши бўлиши башорат қилиняпти” — сув хўжалиги вазири

Ёғингарчиликлар натижасида Амударё ва Сирдарё дарёларида сув ҳажми яхши бўлиши башорат қилиняпти. Бу ҳақда сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ахборотида маълум қилди.

Қайд этилишича, парламент қуйи палатаси депутати Муқаддас Тиркашева сув хўжалиги вазирининг ахбороти эшитувида асосий дарёларимизга сув келиш прогнозлари билан қизиққан.

Депутат Қўштепа канали қурилишининг Амударё сувига қандай таъсир кўрсатаётгани, Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёларида сув келиш прогнозлари аввалги йилларга нисбатан неча фоизни ташкил қилиши тўғрисида савол берган.

Дарҳақиқат, 5 та давлат сув лимитларини ўзаро келишади. Охирги йиғилишимиз Чимкентда бўлиб ўтди. Унда сув ҳавзаларидаги сув ҳолати муҳокама қилинди. Бу йилги ёғингарчиликлар натижасида Амударё ва Сирдарё дарёларида сув ҳажми яхши бўлиши башорат қилиняпти. Ҳозирги ҳолатда ўтган йилги даража кутиляпти. Кўп йиллик меъёрларга нисбатан эса Сирдарёда 85-90 фоиз, Амударёда 90-95 фоизгача сув бўлиши башорат қилинмоқда. Бугунги кунда сув омборларимизда ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард куб ортиқча сув захираси яратилган, — дея жавоб қайтарган вазир.

Шунингдек, Шавкат Ҳамроев сўнгги йиллардаги очиқлик сиёсати натижасида қўшни давлатлар билан кўп масалаларда, жумладан, сув масаласида ҳам яқин ҳамкорликда ишлар олиб борилаётганини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!