Неймар Бразилиядаги талофат учун ёрдам кўрсатди

Неймар Бразилиядаги талофат учун ёрдам кўрсатди

Бразилиянинг Рио-Гранде-ду-Сул штати сув тошқинидан жиддий зарар кўрди.

Ўтган ёздан бери Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клубида ўйнаб келаётган юлдуз ҳужумчи Неймар бу борада ёрдамга келди.

Futmais'нинг айтишича, футболчи вилоят аҳолисига 2 тонна озиқ-овқат жўнатган.

Бундан ташқари, Неймар қутқарув ишларига ёрдам бериш учун шахсий вертолётини тақдим этди. Эътиборлиси, 32 ёшли Неймар октябрь ойидан бери футбол майдонида кўринмаяпти.

Юлдузли форвард тиззасидан олган жиддий жароҳатидан тикланишни давом эттирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!