9 май муносабати билан Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

9 май муносабати билан Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади. Транспорт вазирлиги ҳаракатлар жадвалини эълон қилди.

Ўзбекистонда 9 май муносабати билан қўшимча поездлар қатнови бошланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «9 май — Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан «Самарқанд – Тошкент Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилган.

Поезд қуйидаги жадвал асосида 10, 11, 12 май кунлари ҳаракатланади:

775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши
Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26

776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!