8 май куни Тошкентнинг икки тумани ҳудудида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

8 май куни Тошкентнинг икки тумани ҳудудида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур туманларининг қатор ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, газ 8 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги ҳудудларда ўчирилади:

Мирзо Улуғбек туманидаги “Сайрам” МФЙ

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 730 та ерли хонадон, 23 та кўп қаватли уйлардаги 1656 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 21 та.

Яшнобод туманидаги “Катта Ҳовуз”, “Янги шаҳар”, “Оқлон”, “Обиназар”, “Самарқанд дарвоза” МФЙлари

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 970 та ерли хонадон, 8 та кўп қаватли уй;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 8 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!