Ижтимоий тармоқларда "ҳавола" жўнатиб фуқароларни чув тушириб келган фирибгар 16 ёшли йигит бўлиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда "ҳавола" жўнатиб фуқароларни чув тушириб келган фирибгар 16 ёшли йигит бўлиб чиқди

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида яшовчи 52 ёшли (аёл) Р.И. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2.020.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида яшовчи 16 ёшли Ф.Ш. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ф.Ш. Интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!