Тошкентда аҳоли иссиқ уйларда муаммосиз яшаши учун 772,2 млн доллар кераклиги маълум қилинди

A A A
Тошкентда аҳоли иссиқ уйларда муаммосиз яшаши учун 772,2 млн доллар кераклиги маълум қилинди

Бугун АОКА залида «Тошиссиққуввати» давлат унитар корхонаси директори ўринбосари Азиз Сайфуллаев иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар ҳақида маълумот берилди.

«Аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектлари учун қулай шарт-шароит яратишда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти бўйича узлуксиз ва сифатли хизмат кўрсатиш энг муҳим омиллардан бири саналади», — деди А.Сайфуллаев.

Таъкидланишича, мамлакатимизда марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 1950 – 1970 йилларда очиқ сув тақсимоти ҳамда бино ва иншоотларнинг иситиш тизимларини иссиқлик тармоқларига улаш схемаси асосида ташкил қилинган.

Бугунги кунда қозонхона ускуналари ва тармоқларнинг ўта эскиргани сабабли, мавжуд иссиқлик таъминоти тизимида иссиқлик манбаларидан мақбул даражада фойдаланишнинг имкони бўлмаяпти, бу эса иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятига, истеъмолчиларни иссиқлик хизмати ва иссиқ сув билан таъминлаш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини техник-иқтисодий параметрлари.

“Toshissiqquvvati”  ДУК томонидан пойтахтимиздаги 12 801 та  бино-иншоотларга иссиқлик энергияси етказилмоқда, жумладан:

9200 та кўп квартирали уйларга, 

524 та даволаш муассасаларига,

498 та  мактабларга,

635 та  болалар боғчасига,

514 та олий ва  ўрта махсус таълим муассасаларига,

1430 та бошқа объектларга иссиқлик энергияси етказиб берилмоқда.

“Toshissiqquvvati”  ДУК тасарруфида, 1347 км. канал иссиқлик тармоғи ва 2694 км узатувчи қувурлар мавжуд бўлиб, бундан:

магистрал тармоқлар — 254,7 км.ни ва уларнинг узатувчи қувурлари 509,4 км.ни;

тақсимловчи иссиқлик тармоқлари — 1092,3 км.ни ва уларнинг узатувчи қувурлари — 2184,6 км ташкил этади.

Ушбу тармоқларида 30 431 дона тиргакли арматура, 4 013та компенсатор, 11 172 дона иссиқлик камераси ва 24 146 та люк ўрнатилган.

Иссиқлик энергиясининг барча истеъмолчиларида гидравлик режимни  ушлаб туриш учун корхонанинг иссиқлик тармоқларида 86 та насос станцияси, шу жумладан магистрал иссиқлик тармоқларида 11 та режимли насос станцияси ишлаши таъминланмоқда.

Ҳозирги вақтда барча иссиқлик тармоқларининг 72% (17 йилдан ортиқ) фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган, яъни 1940 км узатувчи қувурлар (970 км канал) алмаштирилиши кўзда тутилмоқда.

Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини замонавий энерготежамкор технологиялар асосида ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 декабрдаги “Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4542-сонли Қарори имзоланган.

Хусусан, қарор билан 2020-2022 йилларда Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизими самарадорлигининг асосий мақсадли индикаторлари тасдиқланиб, 2023 йилгача 358,5 км қувурларни алмаштирилиши (қайта ётқизиш) кўзда тутилган. Бундан   2021 йилда — 157,3 км қувурлар, 2022 йилда — 201,2 км қувурлар алмаштирилади.  

“Toshissiqquvvati”  ДУК тасарруфида 212 та қозонхона мавжуд бўлиб, улардан:

● 3 та йирик иссиқлик манбалари (2-ИМ, Водник, Саноатэнерго) ишламоқда,  иссиқлик марказларида 8та қозон ўрнатилган.

● 209 та маҳаллий қозонхоналар мавжуд бўлиб,  уларда турли хилдаги иссиқлик ишлаб чиқарувчи қозонлар ўрнатилган.

Тошкент шаҳри бўйича юмумий юклама 3373,6 Гкал/соатни ташкил қилади, (улардан 67% — турар жой, 22% — ижтимоий маданий маиший объектлар, 11% — шаҳарнинг бошқа инфратузилмалари).

Тошкентда аҳоли иссиқ уйларда муаммосиз яшаши учун 772,2 млн доллар кераклиги маълум қилинди

2020-2021 йиллар иситиш мавсумига тайёргарлик ишлари.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил май ойидаги “Тошкент шаҳар иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш тўғрисида”ги 459-сонли қарорига асосан  “Тошиссиққуввати” ДУК бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва амалга оширилган. Хусусан ўтган давр мобайнида:

● қозонхоналардаги 5 та қозон мукаммал таъмирланди;

● 642 та қозон жорий таъмирдан чиқарилди;

● 60,187  км эскирган қувурлар алмаштирилди (қайта ётқизилди);

● 97,896 км қувурнинг иссиқлик изоляциясини қайта тикланди;

● 69 та насос станциялари жорий таъмирланди;

● 5 та насос станцияларидаги асосий ускуналар мукаммал таъмирдан чиқарилди;

● 424,87 км магистрал ва тақсимловчи иссиқлик тармоқлари кўрикдан ўтказилди ва мукаммал таъмирланди.

Шу билан бирга қозонхона ускуналари ва тармоқларнинг ўта эскиргани ҳамда 72 фоизи фойдаланиш муддатини ўтаб бўлганни сабабли тизимда авария ҳолатлари ва носозликлар бўлишини  эътиборга олган ҳолда "Toshissiqquvvati"  ДУК ва унинг туман бўлимларида 150 нафардан ортиқ ишчи ходимлар таркибидаги  26 авария гуруҳлари ташкил этилди, авария гуруҳларида 330 автомобиль ва махсус техникалар бириктирилди, тегишли моддий – техника базаси яратилди. Тармоқларда юзага келаётган авария ҳолатларини тезкорлик билан бартараф этиш меҳанизими яратилди. Тошкент шаҳар бўйича иссиқлик таъминоти ташкилотлари ҳузурида аҳоли мурожаатларини қабул қилиш бўйича деспетчерлик хизматлари фаолияти йўлга қўйилди ва туну-кун навбатчилик ташкил этилди, диспетчерлик  хизматларининг телефон рақамлари мунтазам равишда ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинмоқда. Аҳоли томонидан келиб тушган барча мурожаатлар эътиборсиз қолдирилмайди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар аҳолисини ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, мавжуд қозонҳоналарни барқарор ишлаши учун барча куч имкониятларимизни сафарбар этганмиз, аварияларни бартараф этиш эмас балки олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Кўп квартирали уйлардаги хонадоннинг бир қисмини иссиқлик таъминоти тизимидан узиб қўйилиши тақиқланиши ҳусусида.

Ўзбекистон Республикасининг “Иссиқлик таъминоти тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси жараёнида, қонун лойиҳасининг 12-моддаси иккинчи қисмида кўзда тутилган “Коллектив иссиқлик таъминоти тизимида иссиқлик энергияси истеъмолчиси хонанинг (хонадоннинг) бир қисмини иссиқлик таъминоти тизимидан узиб қўйишга ҳақли эмас” мазмунидаги нормага айрим истеъмолчилар томонидан эътирозлар билдирилган.

Шунга ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ушбу норма амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатларда хам кўзда тутилган, хусусан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш Қоидалари”нинг 15-бандида “Кўп квартирали уйларнинг айрим турар жой ва нотурар жой хоналарини иситишнинг ушбу тизимларини иссиқлик жиҳатидан ва гидравлик қайта тартибга солмаслик учун иситиш ва иссиқ сув таъминотининг уй ичидаги тизимидан узиш тақиқланган”. Шунга қарамасдан коллектив иссиқлик таъминоти тизимига уланган куп квартирали уйлардаги айрим хонодонлар эгалари томонидан ички иситиш тизимини ўзбошимчалик билан ўзгартириш ёки иссиқлик таъминоти тизимидан узиб қўйиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда.

Битта хонодоннинг ички иситиш тизими ўзбошимчалик билан ўзгартириш ёки иссиқлик таъминоти тизимидан узиб қўйилиши қўшни хоналардаги, қолаверса бутун кўп квартирали уйдаги иссиқлик таъминоти тизимини бутунлай ишдан чиқишига олиб келади, натижада иссиқлик таъминоти корхоналарида ишлаб чиқилган иссиқлик энергияси  хонадонларга тўлоқонли етиб бормайди. Бу эса истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Мисол учун, 2019-2020 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб бугунги кунга қадар иссиқлик таъминотига оид вазирликга юборилган 450 ортиқ мурожаатларнинг аксариятида юзага келган муаммолар айнан алоҳида бир хонодоннинг уй ички иситиш тизимларига ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш ёки умуман тизимидан узиб қўйилиши билан боғлиқ бўлган.

Бундан ташқари қонун лойиҳасининг 12 моддасига мазкур ҳуқуқий нормани киритиш учун қуйидаги омиллар сабаб бўлган:

Биринчидан, алоҳида квартирани индивидуал иситишга ўтказиш кўп квартирали уйнинг иссиқлик балансини ўзгаришига ва ички иситиш гидравлик режимини бузилишга олиб келади. Шунингдек, табиий газ ва бошқа ресурсларни истеъмолининг сезиларли даражада ошишига олиб келади. Мисол учун, тахлилларга кўра индивидуал иситиш тизимидан фойдаланишда табиий газ сарфи 1,5 баробарга ошади.

Иккинчидан, лойиҳасига кўра марказлашган иссиқлик таъминоти тизимига уланган кўп квартирали уйларнинг табиий газ, электр энергия ва сув таъминоти бўйича мухандислик коммуникациялари якка тартибдаги уй ички иситиш қозонларини ўрнатиш ва ишлатилиши учун талаб этилаётган энергия ресурсларини етказиб беришга мўлжалланмаган.

Мисол учун: ҳудудларда ҳамда кўп квартирали уйлар ичидаги табиий газ тармоқлари, ва етказиб берилаётган газ миқдори ва босими фақатгина уй хужалигида фойдаланадиган газ плиталарга мўлжалланган. Якка тартибдаги уй ички иситиш қозонлари ўрнатилган тақдирда нафақат уйнинг ички тармоқларини, балки мавзелардаги газ тармоқларини қайта қуриш, уйларга етказиб берилаётган табиий газ миқдорини ошириш ҳамда қушимча ГТП (газ тақсимлаш пункти) ўрнатилишини талаб этилади. Акс ҳолда, хонадонларда ички иситиш қозонлари ўрнатилган бўлсада нафақат уларни ишлатишга балки овқат тайёрлашга ҳам газ миқдори етмай қолади.

Бундан ташқари, уй ички иситиш қозонларини ишлатилиши хонодонларни алоҳида дудбўронлар билан жихозланишини талаб этади. Кўп квартирали уйларни лойиҳасида дудбўронлар кўзда тутилмаганлиги сабабли, дудбўронларни бинони ташқи томонига чиқарилишига тўғри келади. Бунинг натижасида, паст қаватдаги хонадаонлардан чиқувчи ис газлари юқори қаватларда истиқомат қилувчи аҳоли саломатлигига хавф туғдиради.

Учинчидан, Марказлаштирилган иситиш тизимига уланган кўп квартирали уйнинг лойиҳасига мувофиқ умумий фойдаланиш майдони бўлган ертўл ва йўлаклар ҳам маълум миқдорда иситилмоқда, бу эса куз-қиш мавсумида ертўлалардаги намлик даражасини пасайтиришга хизмат қилади ва уйнинг пойдеворини ва таянч конструкцияларини юқори намлик таъсирида емирилиб кетишини олдини олади. Шунга кўра хонодонларга якка тартибдаги уй ички иситиш қозонларини ўрнатилишида ушбу масалада ҳам техник жиҳатдан ечим таъминланиши, яъни ертўлаларни иситиш учун алоҳида қозонларни ўрнатилиши талаб этилади.

Қайд этиш лозимки, бунинг эҳтимолий оқибатлари ертўла ёки бошқа турдаги умумий майдонларни иситиш учун ўрнатилган қозонларнинг ёқилги ва фойдаланишдаги сарф харажатлари уй-жой мулкдорлари зиммасидаги мажбурий бадалларнинг ортишига олиб келади.

Тўртинчидан, республикамизнинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент, Фарғона, Марғилон, Ангрен ва Ширин шаҳрларидаги марказлашган иссиқлик тизимига уланган кўп квартирали уйларнинг бир қисми Иссиқлик электр марказларида электр энергияси билан бир қаторда ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергияси ҳисобидан иситилмоқда. Бу эса худудлардаги мазкур кўп квартирали уйларни иситишда энергоресурсларни тежалишига хизмат қилади.

Бешинчидан, хонадонларга индивидуал иситиш тизимини ўрнатилиши маълум миқдордаги харажатларни талаб этади. Мисол учун уч хонали квартирага якка тартибдаги уй ички иситиш қозонни ўрнатиш тахминан 12-16 млн. сўмдан ортиқ маблағ сарфланади, шунингдек ҳар йили сервис хизматига хам муайян харажатлар талаб этилади. Кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи аҳолига ушбу харажатларни амалга ошириши молиявий қийнчиликларга олиб келади айниқса кам таъминланган ойлалар бундай имкониятга эга эмас.

Бундан ташқари, ШНК 1.04.05-06 «Кўп хонадонли уйларда хоналарни реконструкция қилиш, ўзгартириш ва кайта ускуналаш буйича бинолар хавфсизлигини таъминлаш тартиби» шаҳарсозлик норма ва қоидаларининг 16-бандига мувофиқ индивидуал қўлда тайёрланган, газда ишлайдиган иситиш қозонларини ва иссик сув ускуналарини ўрнатишни тақиқлаш каби нормалар мавжуд. https://aoka.uz/article/f8b7oafeql06-toshkent-sharida-issilik-taminoti-tizimini-riwozhlantirishga-7722-mln-dollar-kerakligi-malum-ilindi


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Гвардиола: «Илтимос, уни мақташни тўхтатинг»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкин.

Ҳакам: Ҳусановга қизил карточка кўрсатиш керак эди!

Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Манчестер Сити” футболчилари мусобақа пешқадами “Арсенал”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, яна чемпионлик курашига қайтди.

Теҳрон Эрон кемасини қўлга олганидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум қилди

Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

"Реал" Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолиб бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Ёшлар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолибликни қўлга киритди.

Майдаги "эл-класико"нинг бошланиш вақти маълум бўлди

Испания Ла Лигаси 35-тури доирасида "Барселона" "Реал"ни ўз майдонида қабул қилади.

Эрон Исроил билан алоқа қилганлиги учун юқори лавозимли амалдорни қатл қилди

Бу ҳақда Эроннинг расмий суд портали хабар бермоқда.

“Катта жарималар бўлади”: Солиқ қўмитаси раиси умумий овқатланиш корхоналарини бизнесни бўлмасликка чақирди

Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Исроил шаҳарларида оммавий намойишлар: Халқ Нетаньяху сиёсатига қарши чиқмоқда

Исроилнинг бир қатор шаҳарларида ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Haaretz нашри.

"Сизларда уят йўқ!" "Реал" мухлислари "Бетис" билан ўйиндан сўнг футболчилардан норозилик билдиришди

Бу ҳақида El Chiringito хабар бермоқда.

Дональд Трампга суиқасд уюштирилди (видео)

Бу ҳақда C-SPAN хабар бермоқда.

Макронга Россия ва АҚШ ҳақидаги баёнотларидан сўнг кескин эътироз билдирилди — эксперт танқид қилди

Унинг фикрича, агар Макрон йирик давлатлар — Россия ва АҚШ етакчилари уни ёмон кўради деб ўйласа, у ўз позицияси ва сиёсий ёндашувини қайта кўриб чиқиши керак.

Малидаги ҳарбий базаларга қуролли ҳужумлар уюштирилди

​Кузатувчилар буни сўнгги йиллардаги энг йирик ва мувофиқлаштирилган амалиёт сифатида баҳоламоқда

Андижонда ҳажга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Фуқаро ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига юборишини айтиб, келишилган пулдан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВВ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мансабдор шахс ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, масъулияти чекланган жамият раҳбаридан қолган 39 минг АҚШ долларини ҳам беришини сўраган.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Исроил зарбалари: Ливанда қарийб 2,5 минг киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони юқори бўлиб қолмоқда.

Ливанда кўчирилган аёллар уйларига қайтмоқда: “Ҳамма жойда вайронагарчиликни кўрдим”

2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.

АҚШда ўлим жазоси тикланди. Энди маҳкумлар отиб ўлдирилиши ҳам мумкин

Вазирлик энг оғир жиноятларни жиловлаш учун ушбу жазо туридан фаолроқ фойдаланишини билдирди.

Япониянинг Иватэ префектурасида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Ёнғин Оцути шаҳридаги аҳоли пунктларига яқинлашгани сабабли 1500 дан ортиқ хонадон ва 3233 нафар фуқарога эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ берилди.

Сурхондарёдаги сув ҳавзаларидан бири нефтга ўхшаш модда билан ифлосланди

Айтилишича, сел оқими нефть сақланган сунъий омборга зарар етказган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Чирчиқда безорилик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Маълум қилинишича, ДХХ ва ИИВ органлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган.

Исроил: Эрон раҳбариятига қарши ҳаракатлар учун тайёргарлик бор

Исроилнинг Исроил Кац баёнотига кўра, агар АҚШ томонидан рухсат берилса, Исроил Эрон раҳбариятига қарши кескин чоралар кўришга тайёр.

Франция ва Польша ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирмоқда

Франция ва Польша Болтиқ денгизи ҳудудида қўшма ҳарбий машқлар ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Бухорода 18 ёшли аёл 3 кунлик чақалоғини $4 мингга сотмоқчи бўлди

Хабарга кўра, 2008 йилда туғилган, Бухоро туманида яшовчи фуқаро ҳали уч кунлик бўлмаган қиз фарзандини ғаразли мақсадда сотишга уринган.

Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

RES 2026: биоxилма-хилликни асрашга қаратилган минтақавий декларация имзоланди

Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида биоxилма-хилликни асраш соҳасида ҳамжиҳатлик ва қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё ташаббусини ишга туширишга бағишланган “Минтақавий барқарорлик учун табиат билан уйғунлик” мавзусидаги юқори даражадаги сессия бўлиб ўтди. Ушбу тадбир минтақа давлатларининг табиатни муҳофаза қилиш идоралари, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштириб, Марказий Осиёнинг ноёб табиий меросини асраш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформага айланди.

Telegram messenjeri orqali sodir etilayotgan narkojinoyatlarni aniqlash va fosh etish metodikasi

Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.

Остона саммити: Шавкат Мирзиёев қандай таклифларни илгари сурди?

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.

Лолақизғалдоқни "пешонасидан ўпаман" деб пайхон қилган "қўшиқчи" опа жаримага тортилди

Шунингдек, лолаларга шикаст етказган бошқа ҳуқуқбузарларга ҳам қатъий чоралар кўрилмоқда

Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга Ўзбекистон павильонини кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.

“Моссад” ходими Эронга қарши операциялар вақтида Исроил ташқарисида ўлдирилди

Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.