Ғалаба куни тадбирида иштирок этиш учун ҳар йил Москвага бориш шарт эмас – Пашинян

Ғалаба куни тадбирида иштирок этиш учун ҳар йил Москвага бориш шарт эмас – Пашинян

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян 9 май – Ғалаба куни тадбирида иштирок этиш учун ҳар йил Москвага бориш шарт эмас, дея баёнот берди.

– Мен Москвада 9 май тадбирларида иштирок этганман, ҳар йили қатнашиш шартмас, деб ҳисоблайман, – деди у Ереванда уюштирилган матбуот анжуманида. – Арманистон раҳбарлари бу маросимда ҳар йили иштирок этиши амалиётини кўрмаганман.

Унинг таъкидлашича, Арманистон етакчиси ёки бошқа бир мамлакат раҳбари ҳар йили парадда иштирок этаверса, ғалати туюлади.

Душанба куни РФ Президентининг халқаро ишлар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Москвадаги парадда иштирок этмаслигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!