Россияда «Омикрон» аниқланди

Россияда «Омикрон» аниқланди

Россияда коронавируснинг омикрон штамми аниқланди. Маълум бўлишича, икки нафар россиялик фуқаро Африкада дам олиб қайтганларидан сўнг уларда омикрон штамми топилган.

"ЖАРдан келган барча беморлар карантинга олинган. Умуман олганда, ўн нафар йўловчида коронавирус қайд этилган. Ҳозирда мутахассислар вирус штаммларини аниқламоқда. ЖАР ва унга қўшни давлатлардан Россияга қайтган барча фуқаролар чегарадан ўтаётганда тиббий текширувдан ўтказилади ва махсус карантин зоналарига жойлаштирилмоқда", — дейилади департамент хабарида

Эслатиб ўтамиз, Гамалея номидаги Иммунология маркази вирусолог профессори Анатолий Альтштейн омикрон штаммининг нисбатан хавфсиз, аммо ўта юқумли эканлигини айтиб ўтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!