Мактабларда қиз ва ўғил болаларга қайси фанлар алоҳида ўқитилади?

Мактабларда қиз ва ўғил болаларга қайси фанлар алоҳида ўқитилади?

Малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг И — ИХ синфларида «Чет тили» фани, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар;

V — ИХ синфларда «Информатика» ва «Меҳнат таълими»;
VIII — ИХ синфларда «Жисмоний тарбия»; таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II — IХ синфларида «Ўзбек тили» фани;

таълим тили рус тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II — IX синфларида «Рус тили» фани бўйича.
Гуруҳларни алоҳида қиз ва ўғил болаларга бўлиб дарсларни ўтиш кўзда тутилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!