Туркия халқаро газ марказига айланмоқда

Туркия халқаро газ марказига айланмоқда

Келгуси йилларда Туркияда табиий газни суюлтириш заводлари қурилиши режалаштирилган. У хорижга денгиз кемаларида етказилади, деб хабар берди «Türkiye» газетаси республика энергетика вазирлигидаги манбаларга таяниб.

Бундай заводларни қуриш Туркия парламенти томонидан 2 май куни қабул қилинган, республика томонидан импорт қилинадиган суюлтирилган газни сотишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси туфайли мумкин бўлди. Ушбу ҳужжат Туркияни халқаро газ марказига айлантириш ва у орқали Европага, жумладан, Россиядан табиий газ етказиб бериш учун қонунчилик базасини мустаҳкамлади.

Туркия Энергетика вазирлиги республиканинг Қора денгизда ўз табиий газини қазиб олишини, уни Озарбайжон, Россия ва Эрондан импорт қилишини, шунингдек, уни турли мамлакатлардан LNG шаклида сотиб олишини таъкидлади. Ҳозирда Туркияда газни суюлтириш заводлари мавжуд эмас. Улар ҳам давлат дастурлари доирасида, ҳам хусусий сармоя ҳисобидан қурилиши режалаштирилган.

Туркия энергетикани тартибга солиш бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган йили Туркия 50,5 миллиард куб метр табиий газ импорт қилган. Шундан тахминан 30%и LNG шаклида. Мутахассисларнинг фикрича, яқин йилларда бу ҳажм 40 фоизгача ошади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!