«Фотон» заводининг давлат улуши 151 млрд сўмга сотилди

«Фотон» заводининг давлат улуши 151 млрд сўмга сотилди

«Фотон» АЖ устав капиталидаги 85,58 фоиз давлат улуши 151 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Харидор –«Havvo Group» МЧЖ. Ушбу жараёнга «Abrau Capital» компанияси консультант сифатида жалб этилган.

«Ғолиб томонидан келажакда корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, маҳсулотлар турини ва реализацияси географиясини янада кенгайтириш, бошқарув самарадорлигини ошириш, шунингдек корхона фаолиятига замонавий корпоратив бошқарув тизимларини жорий этиш ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, харидорнинг таклифи консультант томонидан ҳисобланган корхонанинг индикатив нархлар оралиғининг юқори қисмида жойлашган ҳамда корхонанинг баҳоланган қийматидан юқори», дейилади Давактив хабарида.

Маълумот ўрнида, 2023 йилда «Фотон» АЖ томонидан 14,5 минг дона маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлиб, соф тушуми 36,4 млрд сўмни, соф фойдаси 1,4 млрд сўмни, соф активлари 20,1 млрд сўмни ва мажбуриятлари 1,8 млрд сўмни ташкил қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!