Эрдўған соғлиқни сақлаш ва шаҳарсозлик вазирларини алмаштирди

Эрдўған соғлиқни сақлаш ва шаҳарсозлик вазирларини алмаштирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған икки вазирни алмаштирди.

Давлат раҳбарининг тегишли фармони «Resmi Gazete» ҳукумат газетасида эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Фаҳреттин Кожа ўрнига Кемал Мемишоғлу мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари этиб тайинланган. Меҳмет Ўзҳасеки ўрнига 2018 йилдан 2023 йилгача ушбу лавозимни эгаллаб келган Мурат Курум Туркиянинг Атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазири бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Кожа ва Ўзҳасеки аввалроқ президентга ўз истеъфоларини тақдим этган эди. Ўзҳасеки қарорига соғлиғидаги муаммолар сабаб бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!