Россияда ниқобни тақиқлаш тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Россия Давлат Думаси депутатлари яқин орада юзни беркитувчи кийим, жумладан, ниқобни тақиқлаш борасидаги қонун лойиҳасига овоз беришади. Депутатларнинг фикрича, ниқоб тақиш жамоат жойларида кузатув камераларидан одамнинг юзини аниқлашни қийинлаштиради.