Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: парламентлараро ҳамкорлик ривожланмоқда

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: парламентлараро ҳамкорлик ривожланмоқда

Ўзбекистон Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Саудия Арабистони Шўро Кенгаши «Саудия-Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик қўмитаси раиси Муҳаммад бин Абдулазиз Ал-Жарба бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабат ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда турли соҳаларда, хусусан, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва парламентлараро алмашинувни янада фаоллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик нафақат икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга, балки минтақавий барқарорлик ва ривожланишга ҳам ҳисса қўшмоқда.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик кўлами кенгайиб бормоқда.

М.Ал-Жарба Ўзбекистонда парламент институтининг фаолиятига юқори баҳо бериб, икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, парламентлараро алоқалар нафақат сиёсий мулоқотни, балки иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ҳам ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар, жумладан, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида икки томонлама алоқаларни, хусусан, парламентлараро алоқаларни янада кенгайтиришга келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!