Евро—2024. Туркия Австрияни мағлуб этди

Евро—2024. Туркия Австрияни мағлуб этди

Футбол бўйича Европа Чемпионатининг нимчорак финалида Туркия ва Австрия терма жамоалари 2 июль, сешанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Туркиялик футболчи Демирал рақиб дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим ушбу битта гол билан якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам турклар ҳужумкорликни пасайтирмади. 59-дақиқада Демирал яна бир бор Австрия дарвозасини ишғол қилди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, австрияликлар футболчиси Грегорич ҳисобни қисқартирди.

Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Туркия ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Туркия чорак финалда Нидерландияга қарши баҳс олади.


Евро—2024

Нимчорак финал

2 июль, сешанба

Австрия – Туркия 1:2

Голлар: 0:1 – 1 Демирал, 0:2 – 59 Демирал, 1:2 – 66 Грегорич.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!